АсосийЖамият

Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди хизмати тарифлари ошди

Мажбурий ягона тарифлар хизматлар сифатини оширишга ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

'Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди хизмати тарифлари ошди'ning rasmi

Навоий ва Тошкент вилоятининг яна уч туманида чиқинди хизмати тарифлари ошди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди

Маълум қилинишича, Тошкент ҳамда Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли сессия қарорлари чиққан. Қарорлар билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.

Унга кўра:

  • Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари (Бекобод ва Нурафшон шаҳри ҳамда Зангиота тумани)да жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди.

Белгиланган тўлов тарифи Тошкент вилояти “Иброхимжон ишонч” МЧЖ, “Шабнам-обод-сервис” МЧЖ, “Аҳмаджон омад барака” ХК, “Дилшод Муродбарака” ХК, “Метал-механик-мастер” МЧЖ, “Орзу ишонч файз” МЧЖ, “Дилхумор сервис” МЧЖ, “Обод ҳудуд сервис” МЧЖ, “Искандар сервис лукс” МЧЖ, “Макс қур лидер махсус” МЧЖ ҳамда “Нурафшон-обод-ҳудуд” МЧЖлар каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.

  • Навоий вилоятининг айрим ҳудудлари (Ғозғон шаҳри ҳамда Хатирчи, Навбаҳор, Нурота ва Конимех туманлари)да жисмоний шахслар яъни аҳоли учун 4 950 сўм(ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 80 080 сўм (ҚҚС билан) миқдорида тўлов тасдиқланди. Белгиланган тўлов тарифи “Мироншох комфорт сервис” МЧЖ санитар тозалаш корхонаси учун амал қилади.

Шунингдек, маиший чиқиндиларни жойлаштириш, сақлаш, утилизация қилиш, зарарсизлантириш хизмати учун Навоий вилояти бўйича 1 м³ — 20 160 сўм (ҚҚС билан) ҳамда 1 тонна — 48 933 сўм (ҚҚС билан) этиб тасдиқланди.

Таъкидланишича, ушбу чора-тадбирлар давлат раҳбарининг “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Энди Ўзбекистондаги пенсиялар автоматик равишда тайинланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:33

    Энди Ўзбекистондаги пенсиялар автоматик равишда тайинланади

    Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда қонунни қабул қилди.

    'Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:02

    Талабаларнинг спорт билан қамровини камида 50 фоиздан ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди

    Бугунги кунда олий таълим муассасалари сони 203 тага етди, уларда кундузги таълимда ўқиётган талабалар 700 мингдан ошди.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:08

    Долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Самарқанддаги автобус ҳалокатида 22 нафар аёл жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:20

    Самарқанддаги автобус ҳалокатида 22 нафар аёл жароҳатланди

    Давлат идоралари ҳали ҳамон тўлиқ маълумот бермади.

    'Ўзбекистонда 1 та китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:30

    Ўзбекистонда 1 та китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилиши мумкин

    Тегишли қонун депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

    'Ўзбекистонда спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:33

    Ўзбекистонда спортчиларни келгуси Олимпиадага тайёрлаш учун 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди

    Сўнгги тўрт йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошди.