Тошкент шаҳрида 452 та эскирган лифт йил якунига қадар янгиланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори эълон қилинди.
Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкент шаҳридаги кўп хонадонли уй-жойларда жами 9101 та лифт мавжуд. Улардан 2042 тасининг (22,4%) фойдаланиш муддати ўтган.
2025 йил охиригача эксплуатация муддати ўтган 452 та лифт янгисига алмаштирилади.
Таъкидланишича, янги лифтлар илғор хавфсизлик стандартларига эга ва энергия тежамкор бўлади.
Янгиланадиган лифтларни танлаш мезонлари қуйидагича:
25 йилдан ортиқ хизмат қилган;
Техник талабларга жавоб бермайдиган;
Хавфсизлик даражаси паст бўлган лифтлар устувор тартибда алмаштирилади.