АсосийJamiyat

“Аэрофлот” самолёти ҳавога кўтарилганидан сўнг кўп ўтмай, Тошкентга қайтди

Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпаниясига тегишли “Тошкент-Москва” йўналиши бўйича қатновчи SU1871 рейси самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Ўзбекистон пойтахти аэропортига қайтди. Бу ҳақда “Газета.uz” хабар бермоқда

A-330 лайнери Тошкентдан бир соатлик ушланишдан сўнг — жадвалдаги 4:30 ўрнига 5:35 да учган эди. Кутиш зонасида бир доира парвозни амалга оширган самолёт тахминан 6:05да муваффақиятли қўнди.

Экипаж аъзолари парвоз пунктига қайтишга носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Айни пайтда йўловчилар аэропортнинг кутиш зонасига етказилган. Парвоз вақти 16:45 га қолдирилди.

Бошқа янгиликлар