Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида фуқаронинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилганлиги ҳамда қонуний чора кўриш учун Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилганлиги ҳақида хабар берилди.
Аввалроқ, гумонланувчи шахс айнан “хонанда Шаҳриёр” эканлиги айтилган эди.
ИИВ матбуот котиби ушбу ахборот ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилди.
"Бу каби хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 23 моддасида белгиланган Айбсизлик презумпцияси талабларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунини 14-моддаси ҳамда Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунни 6-моддасини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни суриштирув ва терговга оид ахборотни тарқатишларида қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.