АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида муносиб иш ҳақи тўланадиган 80 мингта янги иш ўрни ташкил этилиши лозим

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан учрашувдаги нутқида маълум қилганди.

Тошкент шаҳрини келгуси беш йилда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган иқтисодий дастурда, биринчи галда, ривожланган мегаполисларга хос бўлган, юқори технологияга асосланган, дунё бозорида рақобатдош саноат маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш, замонавий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва ахборот инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобидан иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш назарда тутилган.

“Бу борада янги иш ўринларини яратиш энг устувор вазифамиз бўлиб қолади. Ҳисоб-китобларга кўра, Тошкент шаҳрида коллежлар, академик лицейлар, олий таълим муассасалари битирувчилари ва ишга муҳтож аҳоли учун муносиб иш ҳақи тўланадиган қарийб 80 минг янги иш ўринлари ташкил этишимиз лозим”, деди Ўзбекистон раҳбари.

Бошқа янгиликлар