АсосийShou-biznes

Хонанда Лола янги оилавий фотосессиясини тақдим этди(Фото)

Хонанда Лола фарзандлари Шаҳина ва Шоҳдиёрнинг суратларини камдан-кам ҳолларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштиради. Бунинг сабабининг Лола интервьюлардан бирида фарзандларини ёмон кўзлардан асраши, шунинг учун ҳам уларнинг суратларини ҳаммага кўрсатавермаслиги билан изоҳлаган эди. 

Бироқ, сўнгги икки кун ичида Лоланинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида унинг фарзандлари билан тушган янги суратлари пайдо бўлди. Маълум бўлишича, пойтахтдаги кийим дўконларидан бири учун ташкил этилган фотосессияда Лола фарзандлари билан суратга тушган. 

Аввалроқ, хонанданинг қизи Шаҳина онасининг концертида илк марта катта саҳнада “Ширинтой” қўшиғини куйлагани ҳақида хабар берган эдик.





Бошқа янгиликлар