АсосийБу қизиқ

Энди "Telegram" номаълум контактлар ҳақида маълумотларни кўрсатишни бошлайди

Бу янгилик инсонларга фирибгарлардан ҳимояланишга ёрдам бериши мумкин.

'Энди "Telegram" номаълум контактлар ҳақида маълумотларни кўрсатишни бошлайди'ning rasmi

"Telegram" номаълум контактлар ҳақида маълумотларни кўрсата бошлайди. Бу ҳақда "Код Дурова" нашри хабар берди. Қайд этилишича, функция ҳозирда мессенжернинг Андроид учун бета-версияда синовдан ўтказилмоқда.

Бундан олдин Павел Дуров ушбу янгиликни ўз каналида эълон қилган эди. Дуровнинг сўзларига кўра, бундай янгилик одамларга фирибгарлардан ҳимояланишга ёрдам бериши керак.

Илова қуйидаги маълумотларни фойдаланувчига тақдим этади:

- суҳбатдошнинг телефон рақами қайси мамлакатга тегишли эканлиги;

- унинг аккаунти қайси ой ва йилда рўйхатдан ўтказилганлиги;

- умумий гуруҳлар сони;

- аккаунт "Telegram"нинг расмий аккаунти ҳисобланадими ёки йўқлиги.

Янгиликлар ҳозирча синов босқичида, бироқ тез орада "Telegram"нинг янги версиясида мавжуд бўлади, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар