АсосийDunyo

Японияда Рождество байрами муносабати билан пингвинлар паради бўлиб ўтди (видео)

Япониянинг Мацуэ шаҳрида яқинлашиб келаётган Рождество байрами муносабати билан пингвинлар мини-паради ўтказилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Мини-парадда 6 нафар пингвин Санта-Клаус либосида иштирок этди.

Пингвинлар “паради”ни ни парк ходимаси узун дастакли чўтка билан бошқариб турди. Нашр бу  “парад”ни “барча даврлар учун энг яхши совға”, деб қабул қилди.

Видеога қараб, пингвинлар паркнинг энг машҳур ҳайвонлари эканлигига амин бўласиз, томошабинлар кайфиятини кўтариш учун улар ҳар бир байрамга мос равишда кийинтирилиб, турли томошалар ўтказилади.

Бошқа янгиликлар