Хонанда Қиличбек Мадалиев бош Қомусимиз Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон - ўз йўлидан қайтмас Ватан» деб номланган қўшиғини тақдим этди.
Қўшиқ сўзи шоир Мирзо Каримга, мусиқаси эса Иқбол Муҳаммадга тегишли бўлиб, мусиқий сайқал устида Аҳлиёр Азимов ишлаган. Мазкур тарона илк бора хонанданинг “Ошиқлигимни айтинг” деб номланган концерт дастурида жаранг сочган эди.