АсосийЖамият

Исроил Ғазо сектори аҳолисини Рамазон ойида очдан ўлдирмоқчи

Исроилнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам киритилишини тўхтатиш қарори танқид қилинмоқда.

'Исроил Ғазо сектори аҳолисини Рамазон ойида очдан ўлдирмоқчи'ning rasmi

Исроил Ғазо сектори аҳолисини Рамазон ойида очдан ўлдирмоқчи.

Исроилнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам киритилишини тўхтатиш қарори танқид қилинмоқда.

Якшанба куни гуманитар ёрдам юклаган юк машиналари Исроилнинг қарори билан Мисрга қайтариб юборилди. 

Исроил айни Рамазон ойида Ғазо секторига барча маҳсулотлар ва юкларни киритишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди ва ҲАМАСни АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида эришилган нозик сулҳни узайтирмасликнинг "қўшимча оқибатлари" ҳақида огоҳлантирди.

Исроилнинг бу ваҳшиёна қарори Европа етакчилари томонидан ҳам кескин танқидларга учради. Жумладан, "Лондон Исроилнинг Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватламайди", — деди Буюк Британия Бош вазири Кейр Стармер. Унинг сўзларига кўра, анклавга ёрдам етказиб бериш ҳажми оширилиши керак.

Германия ташқи ишлар вазирлиги ҳам Исроил ҳукуматининг ушбу қарорини танқид қилди ва Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришга қўйилган чекловларни зудлик билан бекор қилишга чақирди.

Миср ва Қатар эса Исроилни инсонпарварлик ҳуқуқларини бузишда айблади. Қоҳира ва Доҳанинг таъкидлашича, Исроил очликни қурол сифатида қўллаш орқали инсонпарварлик ҳуқуқларини бузмоқда. Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделати барча томонларни битимнинг ўз ҳиссасига тўлиқ амал қилишга ва 19 январда кучга кирган келишув шартларига риоя этишга чақирди.

Уч томонлама битимнинг биринчи босқичи бир неча кун олдин якунланган бўлса-да, иккинчи босқич бўйича келишув ҳалигача имзоланмаган.

Биринчи босқич, хусусан, гуманитар ёрдам миқдорини оширишни ўз ичига олган бўлиб, шанба куни тугади. Иккинчи босқичга кўра, ҲАМАС ўз қарамоғида қолган ўнлаб гаровга олинганларни озод қилиши, Исроил эса Ғазо секторидан ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқиши ва узоқ муддатли сулҳга рози бўлиши керак.

Бироқ, бу музокаралар бир ой аввал бошланиши керак эди, аммо ҳалигача амалга ошмаган.

Исроилнинг таъкидлашича, АҚШнинг янги таклифи биринчи босқични мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи ва яҳудийларнинг Песах байрами тугагунига қадар узайтиришни кўзда тутади.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Вашингтоннинг таклифини АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф томонидан баён этилганини айтди. Унга кўра, ушбу келишув вақтинчалик сулҳ муддатини 50 кунга узайтиради.

Шунингдек, ҲАМАС томонидан ҳали ҳам гаровда сақланаётган асирларнинг ярми зудлик билан озод қилинади, қолган қисми эса доимий сулҳ ҳақида келишувга эришилган тақдирда қўйиб юборилади.

Бироқ, ҲАМАС Исроилни биринчи босқич тугаганидан бир неча соат ўтиб, тинчлик жараёнини бузишга уринишда айблади ва ёрдам етказиб беришни тўхтатиш қарорини "ўта ноқонуний талаб, ҳарбий жиноят ва инсонпарварлик ҳуқуқларига ҳужум" деб атади.

Гуруҳ шунингдек, Исроилга иккинчи босқич бўйича музокараларни бошлаш таклифини йўллаганини ва ўз мажбуриятларини бажарганини маълум қилди.

Исроил Бош вазири Нетаньяҳу ҲАМАС томонидан таклиф қилинган сулҳ шартларини "мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган" деб баҳолади.

Шунингдек, у Исроилнинг Ғазога ёрдам етказиб беришни тўхтатиш қарори ҲАМАСнинг тинч аҳолига мўлжалланган юкларни тортиб олиши билан боғлиқлигини айтди.

"Биз бу қарорни ҲАМАС юкларни ўғирлагани ва Ғазо аҳолисининг уларни қабул қилишига тўсқинлик қилгани учун қабул қилдик. У бу ёрдамни Исроилга ва бизнинг тинч аҳолимизга қарши террор машинасини молиялаштириш учун ишлатмоқда – ва биз бу билан асло келишолмаймиз", — деди Нетаньяҳу.

БМТ, шунингдек, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси каби бир қатор халқаро ташкилотлар Исроилнинг ушбу қарорини қоралади ва Нетаньяҳу ҳукуматини халқаро инсонпарварлик қонунларини менсимасликда айблади.

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш барча томонларни Ғазода ҳарбий ҳаракатларни ва қон тўкилишни қайтадан бошланишини олдини олиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди. Шунингдек, у Исроилни анклавга ёрдам етказиб беришни зудлик билан қайта тиклашга ва ҲАМАСдан барча гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси 2023 йил 7 октябрда Ғазо секторига бостириб кирди ва ҳозиргача 50 мингга яқин фаластинликларни ўлдирди. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардан иборат.  

Исроил самолётларининг бомбалаши оқибатида Ғазо секторидаги кўплаб бинолар ва инфратузилма бутунлай вайрон бўлган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, сектордаги инфратузилманинг тахминан 60 фоизи йўқ қилинган.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистонда қуёшли илиқ кун бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Бугун Ўзбекистонда қуёшли илиқ кун бўлади

    Фақат учта ҳудудда кечга томон ёмғир ёғиши мумкин.

    'Президент Грузия Бош вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 21:03

    Президент Грузия Бош вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Грузия билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини қайд этди.

    'Эртадан метан заправкалар босқичма-босқич очилади'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 20:20

    Эртадан метан заправкалар босқичма-босқич очилади

    Энергетика вазирлиги очилиш эртага Соат 9:00 дан бошланишини маълум қилади.

    'Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 18:43

    Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади

    026 йил охиригача Тошкент шаҳридаги эксперимент натижалари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро экспертларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

    'Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 18:40

    Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади

    Қонун билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    'Долларнинг расмий курси бироз тушди'ning rasmi

    Жамият 05.03.2025 16:26

    Долларнинг расмий курси бироз тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.