Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланган 2025 йил учун иш вақтининг давомийлиги тақвимига кўра, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни жорий йилда шанба кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанбага кўчирилади.
Ушбу кунларда қуйидаги банклар томонидан айрим валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
“Ипак йўли банк”;
"Ўзмиллийбанк";
"Бизнесни ривожлантириш банки";
"Агробанк";
"Ҳамкорбанк";
"Трастбанк";
"Туронбанк";
"Алоқабанк";
"Саноатқурилишбанк";
"Халқ банки“
”Асакабанк";
"ИнфинБанк";
"Ипотека банк";
"Гарант банк";
"МКбанк";
"Ациа Аллиансе банк";
"Ориент Финанс Банк";
"Тенге банк".
Шу билан бирга, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда куннинг исталган вақтида банкларнинг мобил иловалари орқали онлайн валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш мумкин