АсосийJamiyat

8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгиланди

2016 йилнинг 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. 

Тадбирда сенаторлар “Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқдилар. Сенаторлар 1992 йил 8 январь куни “Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинганлигини қайд этдилар. 

Тадбирда 8 январни – Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгилаш уларнинг мақомини, прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга, уларни ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришга рағбатлантиришга кўмаклашиши қайд этилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бошқа янгиликлар