1

Омскда гўзаллик танлови ғолибаси совғаларни танқид қилгани учун тож ва ҳадялар қайтариб олинди

ДУНЁ 14.12.2016, 15:22
Теглар: Россия, Гўзаллик
Омскда гўзаллик танлови ғолибаси совғаларни танқид қилгани учун тож ва ҳадялар қайтариб олинди

Россиянинг Омск шаҳрида ўтказилган “Гўзаллик танлови” ғолибаси бўлган Ирина Видан танлов ташкилотчилари тож ва барча совғаларни қайтариб топширишни талаб қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Бунга қизнинг ижтимоий тармоқларда танлов совғаларини танқид қилгани сабаб бўлди. Мазкур танловда Ирина ғолибликни қўлга киритиб, биринчи ўринни эгаллади. Танлов финалидан кейин Ирина ижтимоий тармоқлардаги кузатувчиларига совғалар у кутган даражада ишончини оқламаганлигини маълум қилди. Шу билан бирга илгари қатнашган танловда Iphone 5s га эга бўлганлигини ҳам эслатиб ўтди.

Иринанинг мазкур постни ёзганидан бир неча соат ўтар-ўтмас, танлов ташкилий қўмитаси ундан тож ва совғаларни қайтаришни талаб қилиб, қўнғироқ қилди. Уларнинг маълум қилишича, Иринанинг бундай танқидий фикр билдириши танлов қонун-қоидаларига тўғри келмас экан.

Ирина Ви журналистларга танлов ташкилотлари ундан Шерегеш тоғ-чанғи курортига берилган йўлланма ва гўзаллик салонига текинга бориш учун берилган чипта қайтариб олингани ҳақида гапирди. Совғалар таркибида яна 20 минг рубллик сертификатлар, мўйнали, заргарлик буюмлари бўлган.

Танлов ташкилотчилари ҳозирча Иринадан ғолиблик унвони расман олиб қўйилмаганлигини маълум қилди. Ирина эса ташкилотчилар устидан судга мурожаат қилишни режалаштирди.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1