АсосийБу қизиқ

Дам олиш кунлар қандай об-ҳаво кузатилади?

Дам олиш кунлари Республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат 27-32 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

'Дам олиш кунлар қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

“Ўзгидромет” 11-13 апрель кунлари Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини эълон қилди.

Жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида 12 апрель куни ёмғир ёғади ва момақалдироқ кузатилади.

13 апрель, якшанба куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида фақат кечки пайтда баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар кузатилади. Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди.

Ушбу кунларда кўпчилик вилоятларда жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати +27…+32 даража атрофида, баъзи жойларда +34 даражагача, жанубда +36 даражагача бўлади. Фақат республиканинг шимолида 12 апрелда ҳаво ҳарорати +18…+23 даражагача пасаяди, аммо 13 апрелга келиб, ҳарорат яна кўтарила бошлайди.

Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади, айрим жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 11–12 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 13 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.

Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат 13 апрель куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. Ҳарорат асосан кечалари +14…+19 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 24.04.2025 01:58

    Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

    Рeспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    'Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

    Бу қизиқ 23.04.2025 02:08

    Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 22.04.2025 02:40

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    'Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.04.2025 02:05

    Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

    Рэспубликанинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    'Ўзбекистонда бугун қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.04.2025 02:11

    Ўзбекистонда бугун қандай об-ҳаво бўлиши эълон қилинди

    Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    'OpenAI компанияси Х'га ўхшаш ижтимоий тармоқ яратмоқчи'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.04.2025 02:33

    OpenAI компанияси Х'га ўхшаш ижтимоий тармоқ яратмоқчи

    Ҳозирча ижтимоий тармоқ алоҳида илова сифатида чиқадими ёки ChatGPT ичига интеграция қилинадими бу номаълум.