АсосийЖамият

Тошкент вилоятида 27,7 млрд. сўмлик ноқонуний товарлар ушлаб қолинди

Уч ойда Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан 10 млрд сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловлари ҳисобланган.

'Тошкент вилоятида 27,7 млрд. сўмлик ноқонуний товарлар ушлаб қолинди'ning rasmi

Жорий йилнинг бугунги кун қадар Тошкент вилояти божхона бошқарма томонидан жами 

3,3 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, божхона тўловларидан 1,5 трлн. сўм имтиёзлар берилди, қолган 1,8 трлн. сўм давлат бюджетига ўтказилишига эришилди. Бу ҳақда Бошқарма матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган 3 ойи мобайнида 445,6млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган товарлархорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди.

Товарларимизни Экспорт  қилинган, асосий ҳамкор давлатлар Туркия, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Тожикистон, Афғонистон, Бельгия, Польша.

Божхона постларида 3 ой давомида жами 28 088 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Божхона юк декларацияларинининг       27,6% “яшил йўлак”, 55,2 % “сариқ йўлак”, 17,1 % “қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилди.

Шунингдек, Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 22 та ҳолатда 98,5 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Бундан ташқари, товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида 929 та ҳолатда 27,7 млрд. сўмлга тенг товарлар ўшлаб қолинди. 

Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 10 млрд 100 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

    Бошқа янгиликлар