Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг раиси лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12 декабрдаги ПФ-4864-сон фармонига мувофиқ озод этилган Элмира Баситханова ўрнига янги раҳбар тайинланди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси, педагогика фанлари номзоди Нарбаева Танзила Камаловна Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га расмий манба хабар берди.