"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Яя Туре автомобилни маст ҳолатда бошқаргани учун Лондон полицияси томонидан қўлга олинганди.
Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси қоидабузарлик сабаб бир ярим йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан айрилди.
Қайд этиш керакки, футболчи 54 минг фунт миқдорида жаримага ҳам тортилди. Туре сешанба куни бўлиб ўтган судда ўз айбини тан олди.