АсосийБу қизиқ

Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

'Бугун ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?'ning rasmi

“Ўзгидромет” 28 апрель куни учун об-ҳаво маълумоти эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.Ҳарорат: кечаси 20-22 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди.Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор. Ҳарорат: кечаси 18-23 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кечиши эҳтимоли мавжуд. Ҳарорат: кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат: кечаси 12-17 даража, кундузи 30-35 даража.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари эҳтимоли мавжуд. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Британия бош вазирига алоқадор уйлар ёқиб юборилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.05.2025 02:35

    Британия бош вазирига алоқадор уйлар ёқиб юборилди

    Мазкур ҳодисада Украина фуқаросининг қўли борлиги айтилмоқда.

    'Тошкентда вагон таъмирлаш депоси ёниб кетди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.05.2025 02:24

    Тошкентда вагон таъмирлаш депоси ёниб кетди

    Ёнғин қарийб 3 соатда тўлиқ ўчирилган.

    'Бугун ҳарорат неча градусгача кўтарилиши маълум бўлди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.05.2025 02:05

    Бугун ҳарорат неча градусгача кўтарилиши маълум бўлди

    Республикада ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикасида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади.

    'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 15.05.2025 02:06

    Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача кўтарилади.

    'Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 14.05.2025 02:00

    Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

    Республикада ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

    'Ўзбекистонда бугун қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ 13.05.2025 01:37

    Ўзбекистонда бугун қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    “Ўзгидромет” 13 май, сешанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, ҳарорат кечагидан кўра кўтарилади.