АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади

Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади.

'Ўзбекистонда дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кузатилади'ning rasmi

30 октябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 17–22 даража илиққача кўтарилади.

Дам олиш кунларида эса об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кузатилмайди. Бироқ 31 октябрь куни Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида, кечга томон эса Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

1 ноябрь куни кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида ҳам бироз ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари асосан 5–10 даража, шимолий ҳудудларда эса 0–5 даража илиқ бўлади. Кундуз кунлари термометр устуни 17–22 даражани кўрсатади.

Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида об-ҳаво

Пойтахтда 30–31 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 1 ноябрь куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 8–10 даража, кундуз кунлари эса 20–22 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар