АсосийDunyo

Фожиа рўй беришидан бир неча дақиқа илгари олинган 10 сурат

Бирор фожиа рўй берганда ҳалок бўлган одамлар бундан бир кун илгари бизга ўхшаб турмуш ташвишлари билан елиб-югуриб юрганини ҳар доим ҳам тасаввур қилавермаймиз. Қуйида ўлимидан бир неча лаҳза олдин  суратга тушган одамларнинг 10 та сурати берилган.

1.  15 ёшли Гери Слокнинг онаси билан тушган сўнгги сурати. Улар ўтирган Малайзия авиакомпаниясига тегишли МН17 самолёти бедарак йўқолиб, шу кунгача топилмаган.

2.  Бу суратни қиз йигити отиб ўлдиришдан бир неча дақиқа олдин туширган. АҚШ. Арканзас штати.

3.  22 ёшли Габриэла Эрнандас ўз жонига қасд қилишидан бир неча дақиқа илгари суратини “Фейсбук”ка жойлаштирди.

4.  Малайзия авиакомпаниясининг МН17 самолёти бортида бўлган  Дэйва Халли, рафиқаси ва 4 ёшли қизи учун бу саёҳат энг охиргиси бўлди.

5.  Канадалик ҳарбий хизматчи Роберт Гиблин ҳомиладор рафиқасини қучоқлаб, “Бу энг катта бахт”, деб ёзди-да, турмуш ўртоғини пичоқлаб, балкондан пастга ирғитди ва ўз жонига қасд қилди. 

6.  Бу суратда 1986 йил 26 январда парвоздан кейин 73 сонияда портлаб кетган “Челленжер” шаттлининг ҳалок бўлган 7 нафар астронавти тасвирланган.

7.  Андрей Ретровский ўртоқларига мақтаниш мақсадида баландликда суратга тушди ва 10 сониядан кейин йиқилиб, ҳалок бўлди.

8.  Бу суратда Чарльз Менсондан 8 ойлик ҳомиласи бўлган Шарон Тейт тасвирланган. Шу куни Менсонлар оиласи пичоқлаб, ўлдириб кетилган.

9.  Жуфтликнинг ортида турган Аяно Токумасо бир неча лаҳзадан кейин мувозанатни йўқотди ва Ниагара шаршарасига қулаб, ҳалок бўлди.

10.   Жиль Леклерк рафиқаси Мариан Лавран билан  “Батаклан” концерт залига концерт томоша қилишга келган вақтда суратга тушди. Орадан бир неча лаҳза ўтгач, залга террорчилар бостириб кириб, томошабинларни ўққа тутди. Унинг ўзи тирик қолди, рафиқаси эса ҳалок бўлди.

“Оnedio.ru” нашри.

Бошқа янгиликлар