1

Малика Диананинг кўйлаги аукционда 45 минг долларга сотилди

ДУНЁ 16.12.2016, 11:40
Теглар: Аукцион
Малика Диананинг кўйлаги аукционда 45 минг долларга сотилди

Малика Диананинг оқшом либоси аукционда 45 минг долларга сотилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Савдо аукциони Лондонда бўлиб ўтди.

Bruce Oldfield брендига тегишли тўқ сиёҳранг кўйлакни малика Диана шаҳзода Чарльз билан Португалияга қилган ташрифида кийган. 1987 йилнинг 11 февралида Диана турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида  ўша пайтдаги Португалия президенти Мариу Суариш билан бўлган расмий кечки овқатланишга мазкур либосда борган. Малика яна Спенсерлар оиласига тегишли тожни ҳам таққан.

Малика Диана 1997 йилда автоҳалокатда ҳалок бўлган.  Унинг либослари доимо омма эътиборида бўлган. Унинг вафотидан кейин барча либослари экспозицияларга қўйилиб, аукционларда сотилган.

Шарҳлар

АҚШ Конституциясининг ноёб нусхаси рекорд нархда сотилди

19.11.2021, 22:16

АҚШнинг Конституциясининг ноёб нусхаси аукционда рекорд нарх - 43,2 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Қайд этилишича, 1787 йилда Филадельфияда Американинг асосчилари томонидан қабул қилинган АҚШ Конституциясининг...
Аукционларга чекка ҳудудлардаги ерлар қўйилган. Энди эса...

20.08.2021, 13:09

Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотида навбатдаги мавзу ер ажратиш масаласи бўлди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қишлоқ ерлари фақат...
​Женевада дунёнинг энг қимматбаҳо сирғаси сотилди

18.05.2017, 11:54

Женевада ўтказилган аукционда дунёнинг энг қимматбаҳо олмос сирғалари 57 миллион долларга сотилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри. Бир жуфт сирға юнон эгизак илоҳларининг шарафига “Мовий...
​Британияда ўтказилган аукционда Гитлернинг шахсий суратлари ўрин олган альбом сотилди

16.03.2017, 15:24

Буюк Британиянинг Кент графлигида ўтказилган аукционда номи ошкор этилмаган харидор Гитлернинг шахсий суратлари ўрин олган альбомни 41 минг долларга сотиб олди, деб хабар берди Ria.ru...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1