АсосийJamiyat

Франция Президенти Франсуа Олланд Шавкат Мирзиёевни табриклади

Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда, деб ёзади ЎзА. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига 

Жаноб Президент! 

Франция халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан табриклаб, давлат раҳбари сифатида масъулиятли фаолиятингизда ва мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда улкан муваффақиятлар тилайман. 

Шу муносабат билан давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик даражасига эътибор қаратишни истардим. Яқинда ўтган вазирлар учрашувлари бунинг ёрқин тасдиғидир. Муносабатларимиз, жумладан, иқтисодиётнинг икки давлат корхоналари учун катта имкониятлар яратадиган турли соҳаларида янада ривожланишига ишонаман. 

Сизни минтақада барқарорликни сақлаш, иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ривожланишга қаратилган ташаббусларингизни ҳаётга татбиқ этишда Франция қўллаб-қувватлашини таъкидламоқчиман. 

Жаноб Президент, самимий ҳурматимни қабул қилгайсиз. 

Франсуа Олланд,
Франция Республикаси Президенти

Бошқа янгиликлар