Ваҳоланки, анъанавий юрак трансплантацияси совуқда сақлаш усулига таянади. Бунда аъзога қон оқими тўхтайди, шу сабабли ҳатто бир неча соат кислородсиз қолган юрак мушакларига зарар етиши мумкин. Бундай ҳолатдаги амалиётда организм юракни рад этиши хавфи мавжуд. Шунингдек, операциядан кейинги асоратлар ҳам кузатилиши эҳтимоли бор.
NTUH жарроҳлари бунинг олдини олиш учун органларни парвариш қилишнинг махсус тизимини ишлаб чиққан. У кислород билан тўйинган қонни донор юрагига танаффуссиз етказиб беради.
Ушбу тизим юракни танадан ташқаридаги насослар, оксигенаторлар ва резервуарлардан фойдаланган ҳолда ишлатишни таъминлайди.
“Юрак олинишидан олдин ҳам, олингандан кейин ҳам уришда давом этди ва ҳеч қачон тўхтамади”, деб таъкидлади NTUH орган трансплантацияси жамоаси раҳбари Чен Их-Шурнг.
Тайван Миллий университети шифохонаси (NTUH) жарроҳлари тарихда илк бор донор юрагини уришдан тўхтатмасдан кўчириб ўтказишга муваффақ бўлди.