АсосийЖамият

Ташкилотлар гиёҳванд моддаларни аниқлашда реал вақт режимида маълумот алмашиши яхшиланади

Марказий Осиёда гиёҳвандлик воситалари тарқалишининголдини олиш бўйича Европа Иттифоқининг “CАДАП”дастури доирасида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларига махсус техника ҳамда ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.

'Ташкилотлар гиёҳванд моддаларни аниқлашда  реал вақт режимида маълумот алмашиши яхшиланади'ning rasmi

Марказий Осиёда гиёҳвандлик воситалари тарқалишининголдини олиш бўйича Европа Иттифоқининг “CАДАП”дастури доирасида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идораларига махсус техника ҳамда ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирда Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи делегацияси вакиллари, “CАДАП” дастури раҳбарлари ва мутахассислари, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат жамғармаси ҳамда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази вакиллари иштирок этди.


2001-йилда ишга туширилган“CАДАП” дастури Европа Иттифоқининг ташаббуси бўлиб, у Марказий Осиё мамлакатларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига ва уларнинг Европа давлатларига транзитига қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар саъйҳаракатларини бирлаштиришга қаратилган.

“CАДАП-7” дастури директори Эрнест Робелло айтишича, тақдим этилган махсус техника ва ускуналар нафақат тегишли идораларининг таҳлилий ва техник салоҳиятини кучайтиради, балки ҳамкорликни ҳамда реал вақт режимида маълумот алмашишни таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратади.


Шунингдек, иштирокчилар синтетик гиёҳвандлик воситалари тарқалишининг кескин ошганлиги ва ушбу соҳада интернет тармоғи, мессенжерлар ҳамда аноним тўлов тизимларидан актив фойдаланилаётганлиги билан боғлиқ замонавий таҳдидларга алоҳида эътибор қаратдилар.

    Бошқа янгиликлар