АсосийМаданият

Энди сунъий интеллект ишлатилган фильмлар ҳам “Oscar” учун кураша олади

Бироқ ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати фильмда инсон ижодининг қанчалик иштирок этганига алоҳида эътибор қаратади.

'Энди сунъий интеллект ишлатилган фильмлар ҳам “Oscar” учун кураша олади'ning rasmi

Синема Санъатлари ва илмий Академияси (Аcадемй of Motion Picture Arts and Sciences) томонидан эълон қилинган янги қоидаларга кўра, сунъий интеллект (СИ) технологияси қўлланилган фильмлар ҳам эндиликда “Oscar” мукофотлари учун номзод бўлиши мумкин.

Маълум қилинишича, 2025 йилдан бошлаб кучга кирадиган ушбу янги тартибга кўра, СИ иштирокида яратилган фильмлар ҳам муайян шартларга жавоб берса, мукофотларга даъвогарлик қилиши мумкин. 

Бироқ ғолибларни аниқлашда ҳакамлар ҳайъати фильмда инсон ижодининг қанчалик иштирок этганига алоҳида эътибор қаратади.

Шунингдек, Академия янги қоида сифатида ҳайъат аъзоларига финал босқичида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлишлари учун барча номзод фильмларни тўлиқ томоша қилишни мажбурий қилиб белгилади.

Маълумот учун, жорий йилда 97-марта ўтказилган Oscar тақдирлаш маросимида “Энг яхши операторлик иши” ва “Энг яхши эркак роли” каби йўналишларда ғолиб бўлган “Тҳе Brutalist” филми таркибида сунъий интеллектдан фойдаланилгани боис жамоатчилик танқидига учраган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Голливуд актёрлари ва сценарий муаллифлари сунъий интеллект уларнинг иш ўрнига ўтиб кетиши мумкинлигидан хавотирланиб, иш таъминоти юзасидан олиб борилган музокаралар натижасиз якунлангач, норозилик сифатида оммавий иш ташлашга чиққан эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Севимли" телеканалида намойиш этилган "Қизим" сериали энди Қозоғистон телеканалида эфирга узатиляпти'ning rasmi

    Маданият 04.10.2025 20:59

    "Севимли" телеканалида намойиш этилган "Қизим" сериали энди Қозоғистон телеканалида эфирга узатиляпти

    Сериални намойиш этиш ҳуқуқини мамлакатнинг йирик телеканали ҳисобланмиш "Қозоғистон" канали қўлга киритди.

    'Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Маданият 26.09.2025 20:54

    Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди

    Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

    'Тил сертификати йўқ ўқитувчилар вақтинчалик ишлаши мумкин'ning rasmi

    Маданият 24.09.2025 17:38

    Тил сертификати йўқ ўқитувчилар вақтинчалик ишлаши мумкин

    Мактаблардаги камида Б2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига жорий йилнинг якунига қадар ўз меҳнат фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди.

    'Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Маданият 26.08.2025 15:00

    Украинадаги урушда қатнашган ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди

    Россия томонида урушга ихтиёрий қўшилган фуқаро 4 йилга озодликни чеклаш жазоси олди.

    'Женнифер Лопезнинг концертига киришдан олдин нималарга эътибор бериш керак?'ning rasmi

    Маданият 01.08.2025 17:32

    Женнифер Лопезнинг концертига киришдан олдин нималарга эътибор бериш керак?

    Ташриф буюрувчилар учун муҳим эслатмалар: чипта, хавфсизлик ва тақиқланган буюмлар ҳақида.

    'Султон Али Раҳматов оламдан ўтди'ning rasmi

    Маданият 28.07.2025 21:46

    Султон Али Раҳматов оламдан ўтди

    Бу ҳақда унинг жияни маълум қилди.