АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони очиқланди

2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг аҳоли сони 37 миллион 700 минг нафарга етди.

'Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони очиқланди'ning rasmi

2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг аҳоли сони 37 миллион 700 минг нафарга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси расмий маълумот берди.

Шу кунга келиб, мамлакатда эркаклар сони 19 миллион, аёллар сони эса 18,7 миллион нафарни Тошкент шаҳри. Яъни, мамлакатда эркаклар сони аёлларникидан 300 минг нафарга кўпроқ.

Урбанизация жараёни ҳам кўзга ташланади. Расмий ҳисоб-китобларга кўра:

— Шаҳарда яшовчи аҳоли сони — 19,2 млн

— Қишлоқ аҳолиси — 18,5 млн

Демак, ҳар иккинчи ўзбекистонликдан бири шаҳар ҳаётини танлаган. Никоҳлар сони анча юқори: 2025 йилнинг биринчи чорагида 43,8 мингта янги оила тузилган. Аммо шунга яраша, 11,5 мингта оилада ажралиш қайд этилган. Статистикадан кўриниб турибдики, ҳар тўртинчи никоҳ қарийб барбод бўлаётгани ачинарли ҳол.

Ташқи миграцияда эса манфий кўрсаткич сақланиб қолмоқда:

— Ўзбекистонга кўчиб келганлар — 300 нафар

— Мамлакатни тарк этганлар — 2 400 нафар

    Бошқа янгиликлар