АсосийСаломатлик

Чанг ҳавода қандай тиббий тавсияларга амал қилиш керак?

Мутахассис бу борада муҳим тавсиялар берди.

'Чанг ҳавода қандай тиббий тавсияларга амал қилиш керак?'ning rasmi

Бугун, 17 май куни пойтахтимиз ва юртимизнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзон ҳодисаси кузатилмоқда.

Хўш, бундай ноқулай об-ҳаво шароитида қандай тиббий тавсияларга амал қилиш лозим?

— Бу вазиятда имкон қадар очиқ ҳавода юрмаслик зарур, — дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова. — Айниқса, бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик коньюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

Чунки тўзонли ҳаво таркибида ўсимлик чанглари, замбуруғ споралари жуда катта концентрацияда бўлади. Шу боис хасталиклари бор кишилар шифокор маслаҳати билан аллергияга қарши дори воситалари дозаларини оширишлари лозим.

Хона ёки иншоотларни нам латта билан тозалаб туриш, уй ёки бино ичига, атрофига сув солинган идишлар қўйиш чанг даражасини пасайтиришга хизмат қилади. Қолаверса, бундай вазиятда нам сочиқларни осиб қўйиш, кондиционер ва ҳавони тозалаш тизимлари ҳам асқатади.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш ҳам катта самара беради.

Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни тез-тез алмаштириш шарт. Ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва ёши катта инсонлар ҳам бундай вазиятда эҳтиёткор бўлишлари тавсия этилади.

Агар ташқи муҳитдаги чанглар туфайли нафас қисиши, бурун битиши, аксириш, бурун оқиши, кўзларда ва томоқда қичишиш ва қизариш, йўтал белгилари юзага келса, оилавий шифокорга мурожаат қилинг.

Эслатиб ўтамиз, юртдошларимиз бундай об-ҳаво шароитида зарурат сезганда, "103" хизматига қўнғироқ қилиб, туну кун сифатли тиббий ёрдам олишлари мумкин.

Бундан ташқари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда туман ва шаҳар бўлимларида зарур дори-дармонлар билан етарли миқдорда тўлиқ таъминланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гилосни ортиқча истеъмол қилиш хавфлими?'ning rasmi

    Саломатлик 16.05.2025 17:52

    Гилосни ортиқча истеъмол қилиш хавфлими?

    Бу ҳақда шифокор маслаҳатини билиб қўйсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.

    'Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак?'ning rasmi

    Саломатлик 15.05.2025 10:20

    Иссиқ кунларда қандай овқатланиш керак?

    Жазирамада газланган ичимликлардан ҳамда оғир овқатлардан сақланиш тавсия этилади.

    'Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим?'ning rasmi

    Саломатлик 14.05.2025 19:07

    Жазирамада организмни қандай ҳимоялаш лозим?

    Хўш, қандай эҳтиёт чораларини кўриш лозим?

    'Ўзбекистонда кўзни сунъий интеллект ёрдамида даволаш тизими жорий этилди'ning rasmi

    Саломатлик 09.05.2025 18:49

    Ўзбекистонда кўзни сунъий интеллект ёрдамида даволаш тизими жорий этилди

    Миллий тиббиёт марказида замонавий лазер аппарати ишга туширилди.

    'Дунёда илк бор юрак уришдан тўхтамасдан кўчириб ўтказилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.05.2025 18:32

    Дунёда илк бор юрак уришдан тўхтамасдан кўчириб ўтказилди

    Тайван Миллий университети шифохонаси (NTUH) жарроҳлари тарихда илк бор донор юрагини уришдан тўхтатмасдан кўчириб ўтказишга муваффақ бўлди.

    'Астма нега айнан баҳорда кучаяди?'ning rasmi

    Саломатлик 05.05.2025 00:17

    Астма нега айнан баҳорда кучаяди?

    Барчани қизиқтирган мазкур саволга мутахассис жавоб берди.