АсосийДунё

Хитой Россиянинг 20 та қурол заводига бутловчи қисмлар етказиб бераётгани ҳақидаги Украина айбловларни рад этди

Бу баёнот Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари Олег Иващенко томонидан берилган фикрларга жавоб сифатида янгради.

'Хитой Россиянинг 20 та қурол заводига бутловчи қисмлар етказиб бераётгани ҳақидаги Украина айбловларни рад этди'ning rasmi

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонидан илгари сурилган, гўёки Хитой Россияга махсус кимёвий маҳсулотлар, порох ва мудофаа саноати учун бутловчи қисмлар етказиб бераётгани тўғрисидаги айбловларни инкор этди.

Бу баёнот Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари Олег Иващенко томонидан берилган фикрларга жавоб сифатида янгради. Иващенко Хитой 20 та Россия ҳарбий-саноат корхонасига бутловчи қисмлар етказиб бераётганини маълум қилган эди.

Шунингдек, у 2025 йил бошига келиб, Россия дронларида қўлланилаётган муҳим электрон бутловчи қисмларнинг 80 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилганини қайд этган.
Хитой ТИВ расмий вакили Мао Нин Хитойнинг Украинадаги уруш борасидаги позицияси "изчил ва аниқ" эканини таъкидлади. 

"Биз доим оташкесимга эришиш ва тинчлик музокараларини илгари суриш тарафдори бўлиб келганмиз. Хитой ҳеч қачон можарога алоқадор бирор томонга ўлдирувчи қуроллар етказиб бермаган ва икки томонлама фойдаланилиши мумкин бўлган маҳсулотларга қатъий назорат ўрнатган," — деди Мао Нин матбуот анжуманида.

"Украина бундан яхши хабардор. Хитой асоссиз айбловлар ва сиёсий манипуляцияларга қатъиян қарши," — дея қўшимча қилди у.
Россия Украинага қарши тўлиқ миқёсдаги урушни бошлаганидан бери Хитой Москва билан алоқаларни мустаҳкамлади ва Россия мудофаа саноатини қўллаб-қувватловчи икки томонлама фойдаланилиши мумкин бўлган маҳсулотларнинг етакчи етказиб берувчисига айланди.

Хитой ўзини урушда эҳтимолий воситачи сифатида кўрсатаётган бўлса-да, у бир вақтнинг ўзида АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Украинага қурол етказиб бериш орқали урушни "чуқурлаштиришда" айблаб келмоқда. НАТО эса Хитойни Россия тажовузига "ҳал қилувчи ёрдамчи" деб атаган.

Президент Владимир Зеленский 17 апрель куни Хитой Россия армиясига қурол етказиб бераётганини маълум қилган эди — бу Киевнинг Пекин Россиянинг уруш ҳаракатларини тўғридан-тўғри қурол билан қўллаб-қувватлаётганини илк бор расман тасдиқлаши бўлди.

Жорий ой бошида Ғалаба куни муносабати билан Москвага ташриф буюрган Хитой раиси Си Цзиньпин билан Россия ўртасида “Вашингтоннинг Россия ва Хитойга нисбатан икки томонлама босимини кескин рад этиш учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш” бўйича келишувга эришилди.

Киев 22 апрель куни Хитой фуқаролари ва компаниялари Россиянинг Украинага қарши уюштирган тўлиқ миқёсдаги урушда иштирок этгани ҳақида далиллар тақдим этган, Хитой эса бу айбловларни "асоссиз ва сиёсий манипуляция" деб рад этган.

                                                                                                                                                   Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 18:01

    Жанубий Кореяда ҳарбий самолёт қулаб тушди

    Самолёт қулаган жойда уч кишининг жасади топилган.

    'Исроил собиқ бош вазири ҳукуматни Ғазода уруш жиноятлари содир этишда айблади'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 17:06

    Исроил собиқ бош вазири ҳукуматни Ғазода уруш жиноятлари содир этишда айблади

    У бу урушни бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги "жиноий гуруҳ" томонидан олиб борилаётганини таъкидлади.

    'Францияда собиқ жарроҳ 299 нафар болага нисбатан жинсий зўравонлик қилгани учун 20 йилга қамалди'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 16:59

    Францияда собиқ жарроҳ 299 нафар болага нисбатан жинсий зўравонлик қилгани учун 20 йилга қамалди

    Бу Франция тарихидаги энг йирик болаларга нисбатан жинсий зўравонлик иши ҳисобланади.

    'АҚШда ҳаводан бензин яратадиган қурилма ихтиро қилинди'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 16:56

    АҚШда ҳаводан бензин яратадиган қурилма ихтиро қилинди

    Бу ускуна атмосферадан углерод диоксидини ютиб, сув ва қайта тикланувчи энергия ёрдамида автомобиллар учун мос келадиган бензин ишлаб чиқаради.

    'АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий келишув бўйича якуний қарор кейинги учрашувда қабул қилинади'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 16:48

    АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий келишув бўйича якуний қарор кейинги учрашувда қабул қилинади

    Эрон музокараларда уран бойитишни тўлиқ тўхтатиш ёки ядровий инфратузилмасини демонтаж қилишни рад этмоқда.

    '"Ваколат муддатим тугамоқда"'ning rasmi

    Дунё 29.05.2025 14:20

    "Ваколат муддатим тугамоқда"

    Илон Маск давлат ишидан кетишини эълон қилди.