Россия ҳарбий асирларга инсон ҳуқуқларидан маҳрум қилинган шахслар сифатида муносабат кўрсатмоқда. Бу ҳақда халқаро ҳуқуқ бўйича мутахассис, профессор Глеб Богуш “ДW Новости Шоу” дастурида маълум қилди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Россияда украин ҳарбий асирлари кўпинча тарғибот воситаси сифатида фойдаланилади – бу эса, халқаро гуманитар ҳуқуқ, хусусан, 1949-йилги Женева конвенцияларига зид бўлиб, асирларни “оммавий томошабин қизиқишидан” ҳимоя қилишни талаб қилади.
Шунингдек, Богуш украиналик томонни ҳам танқид қилди:
“Уруш бошида Россия ҳарбий асирлари билан интервьюлар берилиши ёки уларнинг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилиши каби ҳолатлар кузатилган. Бу ҳам конвенцияларни бузишдир. Бироқ Украина бу борада ижобий ўзгаришлар қилди, Россияда эса бундай силжишлар йўқ”, – дейди у.
Эксперт фикрига кўра, халқаро ҳамжамият Женева конвенцияларининг мазмунини доимий эслатиб бориши зарур:
“Хусусан, янги халқаро ордерлар чиқарилиши лозим. Бу – жазодан қочиб бўлмаслигини эслатади. Бу жиноятлар ортида турган аниқ шахслар бор – улар қийноқларга буйруқ берган, уларни мувофиқлаштирган”.