Бунинг сабаблари ҳақида вазирлик батафил изоҳ берган. Унга кўра:
- Ўзбекистоннинг 60% ҳудуди чўл, денгиз ва ўрмонлардан узоқ бўлгани сабабли кислород ишлаб чиқариш ва карбонад ангидрид ютиш манбаалари кам, ҳудуд иқлим ўзгаришига жуда заиф. Бундай вазиятда - дарахтлар ҳаводек зарур.
- Германия, Британия, Россия ва Қозоғистонда иқлим шароити қулайроқ бўлишига қарамасдан, дарахт кесишга қўйилган чекловлар Ўзбекистондан бир неча баробар қаттиққўл.
- Ҳеч қандай кўчат вояга етган дарахт ўрнини боса олмайди — на СО₂ ютиш ҳажми, на микроиқлимга таъсири, на биологик хилма-хиллик бўйича. Битта дарахт йилига 21 кг СО₂ ни ютади.
- Барқарор қурилиш яшил майдонларни йўқ қилиб кейин уларни компенсация қилишга эмас, аксинча уларни сақлашга асосланади.
Айрим қурилиш вакиллари экологик қонунчиликни четлаб ўтиш учун “ижодкорона” ёндашувларни қўлламоқда. Масалан дарахтларни сунъий қуритиш...
Ушбу муносабат билан Экология вазирлиги ҳуқуқни сақлаш органларини Мурод Назаровнинг дарахт кесишга ёндашувларини атрофлича текшириш ва тўлиқ тафтиш ўтказишга чақирди.