АсосийДунё

АҚШда молиявий инқироз сабабли одамлар жониворларини сақлаёлмаяпти

Мутахассислар буни юракни эзувчи иқтисодий кўрсаткич деб атамоқда.

'АҚШда молиявий инқироз сабабли одамлар жониворларини сақлаёлмаяпти'ning rasmi

АҚШнинг турли штатларида, жумладан Шимолий Каролина, Миннесота ва Ню-Ёркда ҳайвонлар бошпаналарига топширилаётган ит ва мушуклар сони кескин ошди. Масалан, “Charlotte-Mecklenburg”бошпанасида бу йилги топширувлар сони ўтган йилга нисбатан 43 фоизга кўпайган. Сабаб эса битта — молиявий танглик.

“Уйидан кўчишга мажбур бўлган одамлар кўпинча ҳайвон олиб кира олмайди. Улар йиғлаб жониворини топширади. Бу қарор уларни синдиради,” — дейди Меган Ларсон, Миннесота штатидаги Руфф Старт бошпанаси вакили.

Нью-Йорк, Чикаго, Лос-Анджелес каби йирик шаҳарларда эса бошпаналар ҳаддан ташқари тўлиб кетгани сабабли баъзилар янги ҳайвонларни қабул қилишни вақтинча тўхтатган. Айрим жойларда эса депортация қилинган фуқароларнинг уй ҳайвонлари бошпаналарга келмоқда.

Экспертлар бу ҳолатни “мукаммал бўрон” деб атамоқда: нарх-наво ўсиши, ветеринарлик хизматлари танқислиги, пандемия даврида етарли ижтимоийлашмаган ҳайвонлар ва ижарага ҳайвон олиб киришга қўйилган чекловлар — барчаси биргаликда оғир вазиятни юзага келтирмоқда.

    Бошқа янгиликлар