Испаниянинг жанубий қисмида жойлашган Ланджарон қишлоғида (Гранада провинцияси) қабристонда жой тугагани сабабли ўзига хос ҳуқуқий чеклов жорий этилган: аҳолига ўлим “расман” тақиқланган. Бу ҳақда Zamon.uz Darakchi.uz’га маълум қилди.
The New York Post нашри хабарига кўра, ушбу ғайриоддий чора 1999 йилдан буён амалда. Ўша йили ягона мавжуд қабристон тўлиб қолган ва ўшандан бери янги ер майдони ажратилмаган.
4 мингга яқин аҳолига эга Ланджарон қишлоғи шифобахш минерал сувлари билан машҳур бўлиб, TikTok орқали ҳам машҳурликка эришган. Маҳаллий ҳокимият соғлом турмуш тарзини тавсия этаётган бўлса-да, ўлим ҳолатларида қандай чоралар кўрилиши ҳақида аниқ маълумот бермаган.
Айрим таҳлилчилар бу қарорни туризмни ривожлантиришга қаратилган PR стратегияси деб баҳоламоқда.