Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 август куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Маълум бўлишича, доллар, евро ва рубль курси яна тушган. Долларнинг расмий курси 79,52 сўмга тушиб, 12 509,83 сўм, евро 136,36 сўмга пасайиб, 14 520,16 сўм этиб белгиланган.
Россия рубли эса 1,09 сўмга камайиб, 156,55 сўмни ташкил этган.