АсосийЖАМИЯТ

Хоразмда бир оиладан она ва унинг уч нафар фарзанди овқатдан заҳарланиб вафот этди

Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Хоразмда бир оиладан она ва унинг уч нафар фарзанди овқатдан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Боғот туманида овқатдан заҳарланиш оқибатида бир оиладан тўрт киши — она ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди вафот этди. Ҳодиса 2026 йил 9–10 октябрь кунлари содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Dadarakchi.uz’ маълум қилди. 

Маълум қилинишича, оила аъзолари 8 октябрь куни аввалги кунги туғилган кундан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилган. Шундан сўнг уларда заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текширув ишларига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари жалб қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276¹-моддаси 4-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар