Politico ёзишича, Трамп Европа етакчилари ва Владимир Зеленский билан ўтказилган видеоконференсияда Россия билан сулҳга эришилган тақдирда, АҚШ Киевга агрессияни жиловлаш воситаларини тақдим этишда маълум роль ўйнашга тайёрлигини билдирган.
Аммо Трамп бу борадаги ҳар қандай мажбуриятни фақат НАТО ташқарисида кўришини таъкидлаган.
Трамп АҚШнинг тўғридан-тўғри Украина ҳудудига ҳарбий куч ва қурол юборишини истисно қилган. Шунга қарамай, Европа орқали Киевга қурол етказиб бериш давом этиши мумкин.
Европа ва Украина расмийлари бу ташаббусни ижобий қадам деб баҳолашса-да, Трамп ва Путин ўртасидаги Аляскадаги саммит натижаларини хавотир билан кутишмоқда.