АсосийДунё

Янги тарифлардан норози бўлган иттифоқчилар Трампнинг “заиф нуқтаси”га зарба берди

Испания, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар F-35 харидидан воз кечмоқда, бу эса АҚШ ҳарбий саноатига миллиардлаб зарар келтириши мумкин.

'Янги тарифлардан норози бўлган иттифоқчилар Трампнинг “заиф нуқтаси”га зарба берди'ning rasmi

Дональд Трамп жорий этган “жазоловчи” янги тарифлар ва талаблар бир қатор давлатларнинг кескин жавоб чораларига сабаб бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz  хабар берди.

 Испания НАТО мудофаа харажатларини 5 фоизгача ошириш масаласида келишмовчиликлар ортдан миллиардлаб долларлик F-35 қирувчи самолётлари харидидан воз кечди. Швейсарияда ҳам юқори тарифлар фонида F-35 харидини тўхтатиш бўйича сиёсий босим кучаймоқда. Ҳиндистон эса АҚШ ҳарбий техникаси бўйича режаларни музлатиб қўйди.

Мутахассислар бу жараён АҚШнинг дунёдаги етакчи қурол етказиб берувчи сифатидаги мавқеига путур етказиши, етказиб бериш занжирларини хавф остига қўйиши ва миллиардлаб доллар йўқотишга олиб келишини таъкидламоқда.

Испания F-35 ўрнига Буюк Британия, Германия, Италия ва Испания биргаликда ишлаб чиқаяётган Eurofighter Typhoon ҳамда келажакдаги учувчисиз Future Combat Air System лойиҳаларига маблағ йўналтириши мумкин. Ушбу янги авлод қирувчисининг 2040 йилларда ишга туширилиши режалаштирилган.

Politico бу ҳолатни “Трампнинг энг заиф нуқтаси — севимли жангчилари”га берилган зарба сифатида баҳолади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германияликлар Трамп-Путин саммитидан умид қилмаяпти'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:57

    Германияликлар Трамп-Путин саммитидан умид қилмаяпти

    Мамлакат аҳолиси Украина уруши тўхташига ишонмаяпти.

    'Жаҳон банки: Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:13

    Жаҳон банки: Ўзбекистон юқори даромадли давлат бўлиши учун 100 йил керак

    Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон аҳоли жон бошига 14 минг долларлик даромадга эга бўлиши учун камида аср вақт талаб қилинади.

    'Германия АҚШдан Украина учун қурол харидига 500 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:42

    Германия АҚШдан Украина учун қурол харидига 500 млн доллар ажратади

    Бу маблағ АҚШнинг ПУРЛ (Украинанинг устувор эҳтиёжлари рўйхати) механизми доирасидаги илк йирик пакетлардан бири бўлади.

    'Трамп: Украина хавфсизлиги кафолати НАТО орқали бўлмайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:34

    Трамп: Украина хавфсизлиги кафолати НАТО орқали бўлмайди

    АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Украина учун хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда, бироқ бу ташаббус НАТО доирасида эмас, алоҳида тарзда амалга оширилиши мумкин.

    'Зеленскийнинг кутилмаган Берлиндаги ташрифи полицияни шошилинч чоралар кўришга мажбур қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:19

    Зеленскийнинг кутилмаган Берлиндаги ташрифи полицияни шошилинч чоралар кўришга мажбур қилди

    Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Берлиндаги кутилмаган ишчи ташрифи олдидан Германия полицияси фавқулодда режимда ҳаракатга ўтди.

    'Россия Telegram ва WhatsApp’даги қўнғироқларни чеклади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:16

    Россия Telegram ва WhatsApp’даги қўнғироқларни чеклади

    Бунга фирибгарлик ва товламачилик ҳолатлару сабаб бўлган.