АсосийЖамият

ФВВ ёнилғи шохобчалари раҳбарларига мурожаат билан чиқди

Мурожаат фонида бир неча портлаш ва ёнғин ҳолатлари қайд этилди.

'ФВВ ёнилғи шохобчалари раҳбарларига мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Ёқилғи қуйиш, сақлаш ва ташиш объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги огоҳлантирув билан чиқди. Мурожаат фонида бир неча портлаш ва ёнғин ҳолатлари қайд этилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мамлакатдаги ёқилғи билан боғлиқ объектлар раҳбарларига мурожаат йўллади. Унда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, ёнғинга қарши воситаларнинг доимий соз ҳолатда бўлишини таъминлаш, масъул шахслар тайинланиши ҳамда ходимларнинг фавқулодда ҳолатлардаги ҳаракатларга тайёргарлиги назорат қилиниши зарурлиги таъкидланган.

Алоҳида урғу қуйидаги жиҳатларга қаратилган:

— суюлтирилган газ, бензин ва дизель ёқилғисини тўкиш жараёнида хавфсизликни таъминлаш;

— аҳолининг автомобилларда ўрнатилган газ балонларини мунтазам техник кўрикдан ўтказиб бориши.

Бу огоҳлантириш бир қатор сўнгги ёнғин ва портлашлар фонида берилди:

— Шўрчи туманида газ қуйиш шохобчасида портлаш;

— Жомбой туманида автомобиллар иштирокидаги ёнғин;

— Кўкдала туманида газ қуйиш шохобчасидаги портлашда 4 киши ҳалок бўлди, оила аъзоларига 100 млн сўмдан компенсация тўланди;

— Хоразмда, 8 август куни мобил АЁҚШда катта ёнғин содир бўлди.

Мазкур ҳодисалар юзасидан Жиноят кодексининг 205 ва 259-моддалари асосида тергов ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қандай товарлар учун эко-йиғим жорий этилиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:35

    Қандай товарлар учун эко-йиғим жорий этилиши айтилди

    Ўзбекистонда 6 турдаги товар учун экологик йиғим жорий этилади лекин йиғим миқдори қанча бўлиши аниқ эмас.

    'АҚШ долларининг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:30

    АҚШ долларининг расмий курси ўзгарди

    Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди.

    'Наманганда 473 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:28

    Наманганда 473 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди

    Қоидабузарлик натижасида давлатга катта миқдорда зарар етказилган.

    'Ижтимоий тармоқларда тарқалган "оммавий жанжал" хабари ёлғон бўлиб чиқди — ИИББ'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган "оммавий жанжал" хабари ёлғон бўлиб чиқди — ИИББ

    Ҳолат юзасидан 4 нафар шахсга нисбатан баённома расмийлаштирилди.

    'Солиқ қўмитаси хатоси сабаб 399,3 млрд сўм асоссиз ечилди, пуллар қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:59

    Солиқ қўмитаси хатоси сабаб 399,3 млрд сўм асоссиз ечилди, пуллар қайтарилди

    13 август куни юз берган техник носозлик оқибатида 30 мингдан ортиқ солиқ тўловчидан пул ечилди.

    'Мактаб ва боғчаларда “Мажбурий меҳнатга қарши ҳафталик” бошланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:45

    Мактаб ва боғчаларда “Мажбурий меҳнатга қарши ҳафталик” бошланади

    15 августдан бошлаб таълим муассасаларида мажбурий меҳнат ҳолатларига қарши кенг кўламли текширувлар ўтказилади.