Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга олиб келинади. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур инсонпарварлик кўмаги Ўзбекистонда жорий йил 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган “Ватанга қайтариш” цехга доирасида мамлакатнинг Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида амалга ошириляпти.
Акция доирасида Санкт-Петербург шаҳрида оғир ҳаётий вазиятда бўлган 100 дан ортиқ фуқароларга Ўзбекистонга қайтиш сертификатлари ва авиачипталар тақдим этилган. Улар бугун, 18 август куни Ўзбекистонга кузатиб қўйилади.
Бундан ташқари, 33 нафар фуқаро, жумладан, хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш марказида бўлган ва оғир моддий аҳволда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам кўрсатилган.