АсосийЖамият

Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди

Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 20,3 млн кишини ташкил этиб, шундан 14,6 млн киши банд аҳоли ҳисобланади.

'Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди'ning rasmi

2025 йил биринчи ярмида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,1 фоизгача пасайди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, 6 ой ичида ишсизлик даражаси 5,5%дан 5,1%га тушганини маълум қилди. Июнь якунларига кўра, Ўзбекистонда 781,6 мингдан ортиқ ишсиз фуқаро қайд этилди.Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 20,3 млн кишини ташкил этди. Шундан 14,6 млн киши банд аҳоли ҳисобланади. 

8 млн дан зиёд киши (банд аҳолининг 55 фоиз) расмий тарзда ишга жойлашган, 4,8 млн киши (33 фоиз) норасмий секторда меҳнат қилади. Яна 1,8 млн ўзбекистонлик (12 фоиз) хорижда ишлайди. Вазирлик қайд этишича, расмий бандлар сони 19 фоизга кўпайган, норасмий бандлик эса 13,6 фоизга қисқарган.

Иқтисодий нофаол аҳоли орасида 2,2 млн киши (умумий соннинг 44 фоиз) декрет таътилида. 2 млн дан зиёд ўзбекистонлик олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Бундан ташқари, 0,8 млн киши ёки 15 фоиз ишлашни хоҳламайди ёки дарҳол ишга жойлашиш имкониятига эга эмас.

Сўнгги етти йилда норасмий бандлик улуши 60 фоиздан (7,9 млн киши) 38 фоизга (5,4 млн киши) тушди. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигида яширин сектор улуши 60 фоизга, қурилиш соҳасида эса 41 фоизга етди.

Президентнинг иқтисодий сиёсат масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Иқтисодий тадқиқотлар ваислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов маълум қилишича, 18 фоиз ҳолатларда тадбиркорлар иш ҳақини «конверт» усулида тўлашда давом этмоқда.

Тадбиркорлар томонидан тилга олинган яширин иқтисодиётнинг мавжудлигининг асосий сабаблари орасида харажатларнинг пастлиги (сўровда қатнашганларнинг 49 фоизи буни қайд этган), ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тартибларининг осонлиги (36 фоиз), мавсумий ишчиларни жалб қилиш имконияти (33 фоиз), солиқ мажбуриятларининг йўқлиги (13 фоиз) кабилар бор.

Аввалроқ Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилиши, аммо уни олиш шартлари кучайтирилиши хабар берилган эди. Хусусан, 1 ноябрдан ишсизлик нафақаси фақат меҳнат шартномаси бекор қилинган шахсларга тўланади. Ишсизлик нафақасини такроран белгилашда дастлабки тайинланган нафақани олиш муддати тугагандан сўнг қўшимча равишда камида 12 ойлик иш стажи талаб этилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:19

    Доллар курси кетма-кет учинчи кун тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:13

    Ҳиндистонда ёввойи фил ҳужумлари оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

    Жаркханд штатининг бир неча ҳудудида одамларга ҳужум қилган ёввойи фил ҳали ҳам қидирилмоқда.

    'Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:00

    Тошкентда “102”га Трамп устидан қўнғироқ қилган фуқаро жаримага тортилди

    Пойтахтда маст ҳолатда ИИББга қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трамп устидан шикоят қилган шахсга 1,2 млн сўмдан ортиқ жарима тайинланди.

    'Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Ҳар бир ҳарбий хизматчи ортида 38 миллионлик халқ турганини ҳис этиши керак — Шавкат Мирзиёев

    Президент Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийларга байрам табриги йўллади.

    'Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:21

    Андижонда 23 ёшли қиз кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлди

    Андижон шаҳрида 23 ёшли қиз ўз жонига қасд қилишга уринган, ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бартараф этилган.

    'Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:08

    Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ҳудудида давом этаётган норозилик намойишларида мамлакат фуқаролари жабрлангани ҳақида маълумот йўқлигини билдирди.