АсосийЖамият

Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманидаги Миллий футбол марказига борди

Мажмуада бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконияти мавжуд.

'Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманидаги Миллий футбол марказига борди'ning rasmi

Бугун, Президент Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Давлат раҳбари икки йил олдин бу ерга ташриф буюриб, мавжуд стадионга туташ ҳудудда замонавий мажмуа бунёд этиш зарурлигини айтган эди. Кўп ўтмай, 2023 йил 3 ноябрда “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори имзоланди.

Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган мазкур марказ бунда жуда муҳим бўғин. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконияти бор. Бунинг учун стадионлар, ўқув бинолари, спорт заллари, меҳмонхона барпо этилган. Пляж футболи майдони, футзал манежи, бассейн ва реабилитация бўлими қўшимча қулайликлар яратган.

Мажмуада профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш учун тўртта тузилма ташкил этилди. Булар - Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация марказидир.

Президент уларда яратилган шароитлар билан танишди.

Футбол тиббиёти ва реабилитацияси бўлимига хорижий ускуналар олиб келинган, энг илғор услублар ўзлаштирилган. Бу футболчиларга қисқа вақт ичида жисмонан тикланиш имкониятини беради.

Футбол академиясида ёш истеъдодлар сараланиб, тарбияланади. Буни халқаро даражада ташкил этиш учун марказга Аргентина, Венгрия ва Хорватия каби давлатлардан мутахассислар жалб қилинган. Улар малакали мураббий, ҳакам, таҳлилчи, селекционер ва футбол менежерларини тайёрлашда иштирок этмоқда. Мажмуада “ВАР маркази” ҳам ташкил этилган.

Давлат раҳбари шу ерда спорт фахрийлари ва ёш футболчилар билан суҳбатлашди. Ўзбекистонда футбол энг оммавий спорт экани, уни ривожлантириш изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Кейинги йилларда футбол тизими тубдан яхшиланди. Болалар футболи, тўгараклардан тортиб академиялар, жамоалар, чемпионатгача эътибор кучайди. Натижалар бирин-кетин бўй кўрсатмоқда. Уларнинг энг муҳими – Ватанимиз тарихида биринчи марта миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиққани бўлди.

Яна бир шонли ютуқ апрелда Cаудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё кубогида қўлга киритилди. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамиз унда биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди.

Президент ушбу қаҳрамон футболчилар билан учрашиб, уларга меҳр-эътиборини изҳор қилди.

“Биз ҳамма соҳада дунёда муносиб ўрин эгаллашга интилаяпмиз. Спортчиларимиз буни тезроқ етказа олади. Сизлар иродали ғалабангиз билан, халқимиз меҳнат қилса, ҳаракат қилса, ҳамма нарсага қодир эканини яна бир бор исботладингиз. Бутун дунё сизнинг тимсолингизда азму шижоатли, ғурури баланд, ҳеч қачон интилишдан қайтмайдиган янги Ўзбекистон авлодини кўрди. Энди футболни ҳозиргидан ҳам 2-3 карра кўпроқ қўллаб-қувватлаймиз. Сиздек ёшлар халқимизнинг ишончи, Президентнинг қувончисизлар”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Спортчилар бу шароитлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, халқ ишончини оқлашга ваъда беришди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:02

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди

    Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 20,3 млн кишини ташкил этиб, шундан 14,6 млн киши банд аҳоли ҳисобланади.

    'Танзила Нарбаева Қозоғистоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    Танзила Нарбаева Қозоғистоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

    Сенат раиси икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришдаги хизматлари учун II даражали мукофотга лойиқ топилди.

    'Аляскадаги музокаралар: ёмғирсиз момақалдироқ'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:44

    Аляскадаги музокаралар: ёмғирсиз момақалдироқ

    Мазкур учрашувга узоқ вақт тайёргарлик кўрилди. Томонлар ўз қарашлари ва музокара жараёнида ўртага қўядиган талаблари ва кутилмаларини шакллантирди.

    'Ўзбекистонда Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:35

    Ўзбекистонда Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди

    Мазкур мажмуа қурилиши 2022 йил 9 ноябрда бошланган эди.

    'Ўзбекистон Афғонистон энергетикасига 243 миллион доллар сармоя киритади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Ўзбекистон Афғонистон энергетикасига 243 миллион доллар сармоя киритади

    Икки мамлакат ўртасида қуввати 1000 МВт гача бўлган йирик электр лойиҳалар амалга оширилади.

    'Ғазолик аёл тўйиб овқатланмаслик оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 17.08.2025 16:52

    Ғазолик аёл тўйиб овқатланмаслик оқибатида вафот этди

    Даволаниш учун Италияга эвакуация қилинган аёл шифохонада вафот этган.