АсосийЖамият

Ўзбекистонда Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди

Мазкур мажмуа қурилиши 2022 йил 9 ноябрда бошланган эди.

'Ўзбекистонда Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди'ning rasmi

Бугун, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шарчасини кўриш мақсадида мажмуага борди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

Олимпия шаҳарчасига 2022 йил 9-ноябрда тамал тоши қўйилган эди. Ўшанда давлат раҳбари мажмуани Ўзбекистоннинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инноватсион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлишини таъкидлаганди.

Мажмуа 100 гектардан зиёд майдонда қад ростлади. Қарийб 290 миллион долларлик ушбу лойиҳа “CАМC Энгинеэринг” компанияси томонидан халқаро талабларга мувофиқ амалга оширилди. Шаҳарчада 5 та асосий спорт мажмуаси жойлашган.

Хусусан, Велодром мураккаб муҳандислик ечимлари асосида, ўзига хос дизайнда қурилган. Унинг ёғоч қопламаси сифати, траекторияси ва бурилиш бурчаклари Халқаро Олимпия қўмитаси талабларига жавоб беради. Жумладан, йўлак энг мустаҳкам дарахтлардан ясалган, қаватма-қават ётқизилган. Бу сифат мунтазам сақланиши учун велодромда йил давомида бир хил ҳарорат таъминланади. Ҳатто велоспортчиларга ҳаво қаршилигигача инобатга олинган.

Трекка ёруғлик бир хил ва тенг даражада тушади. Бу спортчиларга қулайлик бўлиши билан бирга, томоша ва телевизион транслятсия меъёрларига ҳам мос. Ўриндиқлар 2 минг 200 кишига мўлжалланган. Халқаро Олимпия қўмитасининг янги талаби бўйича томоша жойларига ҳимоя тўсиғи ўрнатилган.

Шунингдек, мажмуа кўп функсияли бўлиб, бу ерда стол тенниси, қиличбозлик бўйича мусобақа ва машғулотлар ўтказиш ҳам мумкин. Бундай даражадаги велодром Ўзбекистонда биринчиси.

Мутасаддиларга ҳудудларда шароит яратиб, велоспортни ривожлантириш бўйича дастур тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Президент стол тенниси ҳаммабоп, арзон ва қулай спорт эканини таъкидлаб, ҳар бир мактаб ва маҳаллада уни оммалаштириш, анжомларини ишлаб чиқариш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шаҳарча марказида 12 минг ўринли стадион жойлашган. Халқаро мусобақалар пайтида бу ерда тантанали маросимлар ташкил этилади. Асосийси, яшил майдон ва 9 қаторли югуриш йўлагида енгил атлетиканинг 48 та йўналиши бўйича мусобақалар ўтказилади. Жумладан, жаҳон чемпионати, Бриллиант лигаси, параатлетика баҳслари, кўзи ожизлар ўртасида ИБСА ўйинларини ташкил этиш мумкин. Бошқа пайтларда стадиондан маҳаллий ўқув-йиғинлар, амалий машғулотлар орқали дуал таълимда фойдаланилади.

Стадиондаги тўрт қаватли бинода терма жамоалар мутахассислари ва спорт федератсиялари фаолият юритади.

Енгил атлетика ва пара спорт турлари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда жуда самарали. Олимпия ва Осиё ўйинларида улар бўйича дастур ҳам кенг. Лекин юртимизда бу имкониятлар тўла ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис енгил атлетиканинг барча йўналишларини ривожлантириш бўйича топшириқ берилди. Унга кўра, вилоятлардаги стадионлар реконструксия қилиниб, енгил атлетика учун шароитлар яхшиланади, хориждан мураббийлар олиб келинади, спортчилар маҳоратини ошириш мақсад қилиб қўйилади.

Улкан сув спорти саройи ҳам замонавий ва қулай. Унда 25х50 метрли сузиш ва 25х20 метрли сувга сакраш ҳавзалари, машғулотлар учун бассейн ва тренажёр заллари бор. Барча шароитлар ва ўлчамлар халқаро олимпия стандарти талабларига жавоб беради.

Яқинда "Wорлд Ақуатиcс" федератсияси делегатсияси мажмуани кўрикдан ўтказди ва буни тасдиқлади. Яъни, бу ерда сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси бўйича қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия дастуридаги нуфузли мусобақаларни ташкил этиш имконияти бор. Уларни 2 мингдан зиёд мухлислар томоша қилиши мумкин.

Давлат раҳбари сув спорт турларини ривожлантириш, халқаро турнирларда натижаларни яхшилаш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Жамоавий ва яккакураш спорт турлари мажмуалари ҳам халқаро талаблар даражасида бунёд этилган. Уларнинг ҳар бири уч қаватли, 2 минг ўринли. Жумладан, биринчисида волейбол, баскетбол ва гандбол бўйича машғулот ва халқаро мусобақаларни ўтказиш мумкин. Яккакурашлар мажмуаси дзюдо, бокс, таэквондо каби спорт турларини ривожлантиришга асос бўлади.

Президент шу ерда спортчилар билан суҳбатлашди.

“Халқаро мусобақаларда байроғимизни баланд кўтариб, мамлакатимиз ривожини намоён этяпсизлар. Сизнинг ҳар бир ютуғингиз халқимиз учун катта ғурур, ёшларимизга куч, далда. Бу ҳаракатларни давом эттириб, болаларни ортингиздан эргаштириб, спортимизни янада юксалтиришингизни тилаймиз”, — дейди Шавкат Мирзиёев.

Олимпия шаҳарчасида футбол, волейбол, теннис, чим устида хоккей, енгил атлетика кабилар бўйича 15 та очиқ майдон ҳам барпо этилди.

Бундан ташқари, 400 ўринли паралимпия ётоқхонаси, спорт тиббиёти илмий-амалий маркази қурилиши якуний босқичда.

Шаҳарчадаги барча иншоотлар энергия тежамкор бўлади. Автотураргоҳлар устида қуёш панеллари ўрнатилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманидаги Миллий футбол марказига борди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:56

    Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманидаги Миллий футбол марказига борди

    Мажмуада бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконияти мавжуд.

    'Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:02

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайди

    Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 20,3 млн кишини ташкил этиб, шундан 14,6 млн киши банд аҳоли ҳисобланади.

    'Танзила Нарбаева Қозоғистоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:10

    Танзила Нарбаева Қозоғистоннинг “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

    Сенат раиси икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришдаги хизматлари учун II даражали мукофотга лойиқ топилди.

    'Аляскадаги музокаралар: ёмғирсиз момақалдироқ'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:44

    Аляскадаги музокаралар: ёмғирсиз момақалдироқ

    Мазкур учрашувга узоқ вақт тайёргарлик кўрилди. Томонлар ўз қарашлари ва музокара жараёнида ўртага қўядиган талаблари ва кутилмаларини шакллантирди.

    'Ўзбекистон Афғонистон энергетикасига 243 миллион доллар сармоя киритади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Ўзбекистон Афғонистон энергетикасига 243 миллион доллар сармоя киритади

    Икки мамлакат ўртасида қуввати 1000 МВт гача бўлган йирик электр лойиҳалар амалга оширилади.

    'Ғазолик аёл тўйиб овқатланмаслик оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият 17.08.2025 16:52

    Ғазолик аёл тўйиб овқатланмаслик оқибатида вафот этди

    Даволаниш учун Италияга эвакуация қилинган аёл шифохонада вафот этган.