АсосийЖамият

Ўзбекистон Афғонистон энергетикасига 243 миллион доллар сармоя киритади

Икки мамлакат ўртасида қуввати 1000 МВт гача бўлган йирик электр лойиҳалар амалга оширилади.

'Ўзбекистон Афғонистон энергетикасига 243 миллион доллар сармоя киритади'ning rasmi

17 август куни Ўзбекистон ва Афғонистон энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича тўртта шартнома имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон томони қарийб 243 миллион доллар сармоя киритиб, Афғонистонда электр узатиш тармоқлари ва подстанцияларни қуриш ҳамда модернизация қилишни режалаштирмоқда.

Лойиҳалар қаторида Сурхон – Дашт-и-Алван (500 кВ) электр узатиш тармоғи, Арганди подстанциясини кенгайтириш, Кобул – Шайх-Масри (220 кВ) линияси ҳамда Нангарҳорда янги Шайх-Месри подстанциясини қуриш ишлари бор.

Барча ишлар 18 ой ичида якунланиши режалаштирилган. Шундан сўнг Афғонистон Ўзбекистондан 800–1000 МВтгача электр энергиясини импорт қилиши мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар