АсосийДунё

Энди мигрантлар илова орқали кузатилади

Ушбу илова жорий йилнинг 1 сентябридан иш бошлайди.

'Энди мигрантлар илова орқали кузатилади'ning rasmi

Россия пойтахти Москва шаҳрида жорий йилнинг 1 сентябридан мигрантлар учун коронавирус пандемияси даврида ишлаган “Ижтимоий мониторинг” тизимига ўхшаш дастур иш бошлайди. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин “Комсомолской правде”га берган интервьюсида маълум қилди.

Билдирилишича, Москва ҳокимияти мигрантларни назорат қилиш учун “Москва ҳудудида бир қатор тажрибалар ўтказишга рухсат олган”. Мернинг эслатишича, барча аэропортларда мигрантларга нисбатан биометрик назорат жорий қилинган. Шунингдек, Москвада мигрантнинг барча маълумотлари киритиладиган электрон карта жорий қилинмоқда.

“QR-код орқали полициячи унинг ҳақидаги ҳамма нарсани билиши мумкин – қачон келган, қанча муддатга, қаерда ишлаяпти, миграция қоидабузарлиги борми ёки йўқ. Агар қизил чироқ ёниб турса, қоидабузарлик бор, демак, полициячи уни ушлаши керак. Агар яшил бўлса, савол йўқ”,— дейди мер.

Ноқонуний меҳнат мигрантларига қарши кураш ҳақида гапирар экан, Собянин “меҳнат миграциясига қарши кураш, айниқса, “махсус ҳарбий операция” шароитида, жуда ёмон ҳикоя” эканини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, бугун мамлакатда иш берувчилар 5 миллионга яқин ишчини топа олмаяпти.

Шунингдек, Собянин “сўнгги 10 йил ичида мигрантларнинг деярли барча турдаги жиноятлари қарийб учдан бирга камайганини” ҳам маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар