АсосийДунё

Киевга қилинган оммавий ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлди

Россиянинг бир неча соат давом этган кучли ҳужуми оқибатида Киевда тўрт нафар киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланди.

'Киевга қилинган оммавий ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Киев шаҳар мери Виталий Кличконинг маълум қилишича, Россия қуролли кучлари томонидан амалга оширилган оммавий ҳужум натижасида камида 22 киши жароҳатланган. Улар орасида 10 ва 18 ёшли икки ака-ука ҳам бор, кичик бола шифохонага етказилган.

Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченкога кўра, ҳужумнинг оқибатлари шаҳарнинг камида 20 та нуқтасида қайд этилган. Жумладан, Дарнитса туманида беш қаватли турар жой биносига тўғридан-тўғри снаряд тегиб, унинг бир қисми бутунлай йўқ қилинган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Днепр туманида кўп қаватли уйлар ва Соломенкада якка тартибдаги уй зарарланган. Шаҳарнинг бошқа ҳудудларида ҳам турар жойлар, офис бинолари ва хусусий уйларга зарар етган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, Киев дронлар, қанотли ва баллистик ракеталар орқали ҳужумга учраган.

    Бошқа янгиликлар