АсосийБу қизиқ

Испанияда дунёга машҳур фестиваль ўтказилди

Бу ҳақда “Валенcиа Secreta” хабар берди.

'Испанияда дунёга машҳур фестиваль ўтказилди'ning rasmi

Кеча, 27 август куни Испаниянинг Валенсия яқинидаги кичик Бунол шаҳрида мамлакатнинг рамзи бўлган “Ла Tomatina” помидорлар фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Валенcиа Secreta” хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилда фестивалга минглаб одамлар йиғилиб, бир-бирларини 120 тонна помидор билан “сийлади”.

Бу фестиваль ҳар йили август ойининг сўнгги чоршанбасида ўтказилади. Анъанага кўра, байрам ёғланган устунга чиқиб, унда осилган хамон таомини қўлга киритиш мусобақаси билан бошланади. Кечга яқин шаҳар майдонига юк машиналарида помидор олиб келинади, сув пуркагичлар орқали берилган махсус ишорадан кейин эса ҳақиқий жанг бошланади.

Фестивалда 2013 йилдан буён махсус чипта тизими жорий қилинган бўлиб, унда иштирокчилар сони 20 минг одам билан чекланади. Масалан, 2012 йилда фестивалга 50 минг киши келган эди. Тадбирга бутун дунёдан сайёҳлар ташриф буюради ва помидор жанглари тахминан бир соат давом этади. Кўп қатнашчилар ўзини бутунлай қип-қизил қилиш учун оқ футболка кийиб олади. Отишмалар якунида шаҳар кўчаларидаги помидор қолдиқлари сув шланглари ва ўт ўчириш машиналари ёрдамида тозаланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 07:06

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 40 даража иссиқ бўлади.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.08.2025 18:55

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Марказий банк доллар, евро ва рублнинг ўзбек сўмига нисбатан амалдаги қийматини эълон қилди.

    'Iphone 17 моделининг тақдимоти бўлиб ўтади'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.08.2025 12:26

    Iphone 17 моделининг тақдимоти бўлиб ўтади

    Тақдимот Apple’нинг Калифорния штати Купертино шаҳридаги бош қароргоҳида жойлашган Стив Жобс номидаги театрда бўлади.

    'SpaceX ўнинчи синов парвозини муваффақиятли амалга оширди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.08.2025 11:44

    SpaceX ўнинчи синов парвозини муваффақиятли амалга оширди

    Компания тарихдаги энг йирик космик кема прототипига эга ракетани ўнинчи марта учиришни муваффақиятли якунлади.

    'Илк бор инсонга чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.08.2025 11:31

    Илк бор инсонга чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Операциядан сўнг орган тўққиз кун давомида тирик ҳолатда сақланиб, ўткир рад этилиш ёки инфекция белгилари кузатилмаган.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлади?'ning rasmi

    Бу қизиқ 27.08.2025 00:59

    Бугун қандай об-ҳаво бўлади?

    Республиканинг айрим ҳудудларида ҳарорат 40 даража иссиқ бўлади.