АсосийЖамият

“Ташаббусли бюджет”да 3,2 трлн сўмлик 2,3 мингдан ортиқ лойиҳа ғолиб бўлди

Жараён давомида бутун мамлакат бўйича 11 миллиондан ортиқ овоз берилди.

'“Ташаббусли бюджет”да 3,2 трлн сўмлик 2,3 мингдан ортиқ лойиҳа ғолиб бўлди'ning rasmi

“Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш жараёни якунланди. Натижаларга кўра, умумий қиймати 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Лойиҳалар 15 июлдан бошлаб босқичма-босқич ўтказилган жараёнларда иштирок этди.

3 августгача рўйхатга олиш, 4–18 август кунлари саралаш, 19–21 август кунлари тарғибот ўтказилган бўлса, 22–31 август оралиғида овоз бериш амалга оширилди. Якунда 11 миллиондан ортиқ овоз қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, президент қарорига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб ижтимоий лойиҳалар аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштирилади.

Агар ташаббускорлар лойиҳа қийматининг 50 фоизини қопласа, у автоматик равишда ғолиб бўлади, қолган қисмини эса давлат бюджети молиялаштиради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 800 дан ортди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:51

    Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 800 дан ортди

    Кнар вилоятида содир бўлган 6 баллик зилзила оқибатида минглаб одам ҳалок бўлди ва жароҳат олди.

    'Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий етакчилардан қутловлар келмоқда'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 21:23

    Мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига хорижий етакчилардан қутловлар келмоқда

    Келаётган табрикларда кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

    'АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон МТЖ вакиллари билан учрашди'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 20:23

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон МТЖ вакиллари билан учрашди

    Учрашувда АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ва ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

    'Байрам муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 17:56

    Байрам муносабати билан пойтахтнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

    Тошкент шаҳар ИИББ ҳаракат вақтинча чекланадиган кўчалар номини эълон қилди.

    'Ўзбекистон — Хитой бизнес-форумида қарийб 4 млрд долларлик битим ва шартномалар имзоланди'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 16:59

    Ўзбекистон — Хитой бизнес-форумида қарийб 4 млрд долларлик битим ва шартномалар имзоланди

    Мирзиёевнинг Пекинга ташрифи қанчалик аҳамиятли? Бу тадбиркорлар ва, умуман, пойтахт ҳокимлиги, Тошкент шаҳри учун шериклик алоқаларини кенгайтириш борасида қандай янги истиқболларни очади?

    'Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 31.08.2025 15:48

    Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

    Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.