Афғонистон шарқида 6 баллик кучли зилзила содир бўлиб, 800 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, дея хабар берди мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги. Тахминан 2800 киши тан жароҳати олган.
Зилзиланинг маркази Кнар вилоятида жойлашган бўлиб, бу ҳудуд энг кўп зарар кўрган. Мобил алоқа узилган ва инфратузилма жиддий зарарлангани туфайли айрим қишлоқларга қутқарувчилар ҳали ҳам етиб бора олмаяпти.
Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини билдирмоқда. Реутерс агентлиги ёзишича, ҳар бир қишлоқда ўнлаб одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Аввалроқ 600 дан ортиқ қурбон ҳақида хабар берилган эди.