АсосийДунё

ШҲТ саммити: Якуний декларацияда Украина тилга олинмади

Ҳужжатда Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумлари қораланди.

'ШҲТ саммити: Якуний декларацияда Украина тилга олинмади'ning rasmi

Тянцинда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида якуний декларация қабул қилинди. Унда БМТни ислоҳ қилиш зарурлиги қайд этилди, шунингдек, ҳарбий, энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш, сунъий интеллект хавфсизлигини таъминлаш масалалари белгиланди.

Ҳужжатда Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳаво ҳужумлари қораланди. Шу билан бирга, Украина масаласи тилга олинмади.

Россия президенти Владимир Путин йиғилишда Украинага қарши урушни оқловчи баёнотлар билан чиқди. Унга кўра, агрессия “Ғарб томонидан уюштирилган тўнтариш” ортидан бошланган. Путин, шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон ташаббусларини ижобий баҳолаб, саммит доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоган билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда урушни тугатиш масаласи ва иқтисодий ҳамкорлик муҳокама қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Банкирлар одам ўғирлаб, улар номига кредит расмийлаштирябдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:25

    Банкирлар одам ўғирлаб, улар номига кредит расмийлаштирябдими?

    Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари 25 кишидан иборат бўлган.

    'Жанубий Корея мамлакатдаги ёлғиз кексаларга ChatGPT ўрнатилган қўғирчоқлар тарқатмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:28

    Жанубий Корея мамлакатдаги ёлғиз кексаларга ChatGPT ўрнатилган қўғирчоқлар тарқатмоқда

    Қўғирчоқлар суҳбатдоши билан эркин мулоқот қилади, дори ичиш ва овқатланиш кабиларни эслатиб туради.

    'Энди Россияда меҳнат муҳожирларини рўйхатга олишнинг янги тартиби кучга кирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:03

    Энди Россияда меҳнат муҳожирларини рўйхатга олишнинг янги тартиби кучга кирди

    Тажриба лойиҳаси Ўзбекистон ва яна 8 та давлат фуқароларига мажбурий ҳисобланади.

    'Энди Россияликлар Хитойга визасиз ташриф буюради'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:49

    Энди Россияликлар Хитойга визасиз ташриф буюради

    Ушбу тартиб сайёҳлик, ишбилармонлик, қариндошларни кўриш ва айирбошлаш дастурлари доирасида борувчиларга тааллуқли.

    'Афғонистонда зилзила қурбонлари сони яна 300 нафарга ортди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:02

    Афғонистонда зилзила қурбонлари сони яна 300 нафарга ортди

    БМТ ва дунёнинг бир қатор етакчи давлатлари мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга ваъда бермоқда.

    'Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:45

    Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди

    Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори бўлди. Ҳусан Салихов ва Жаҳонгир Абдураҳмонов эса унинг ўринбосарлари этиб тайинланди.