АсосийЖамият

Навоийда "Олимпиада чемпиони" фуқарони калтакладими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир фуқаронинг тан жароҳати олгани айтилган воқеа Навоий шаҳридаги ресторанда юз берган.

'Навоийда "Олимпиада чемпиони" фуқарони калтакладими?'ning rasmi

Навоий вилояти ИИБнинг маълум қилишича, воқеа 2024 йил 22 август куни тунги соат 2:00 атрофида “Зиёкор” маҳалласида содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган С.А. танишлари билан ресторанга бориб, овқатлангач, тўлов қилиш учун автомобилга чиққан. Шу вақтда ресторан ходими — 2004 йилда туғилган М.У. ундан қолган пулни тўлашни сўраган.

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган С.А. оғзаки жанжал асносида М.У.нинг юзига уриб, тан жароҳати етказган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар гумонланувчининг Олимпиада чемпиони эмаслигини, бироқ у билан ресторанга келган шахс — 1995 йилда туғилган икки карра паралимпиада чемпиони Э.С. бўлганини аниқлади.

Маълум қилинишича, Э.С. ҳодиса пайтида автомобиль салонида бўлган, кейинчалик можаро юзасига аралашиб, вазиятни бартараф этишга ҳаракат қилган ва жабрланувчига тез ёрдам чақиртирган.

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган, С.А. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:40

    Мирзиёев Синдоровни тарихий ғалаба билан табриклади

    Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоров билан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатнов тикланди

    14 апрелдан Uzbekistan Airways Тошкент — Тель-Авив йўналиши бўйича мунтазам рейсларни қайта тиклади.

    'Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди

    Бу ҳақда Ўзбекистон давлат драма театри хабар берди.

    'Очиқлик индексида энг паст натижани айрим ҳокимликлар қайд этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:18

    Очиқлик индексида энг паст натижани айрим ҳокимликлар қайд этди

    2025 йил якунларига кўра, бир қатор давлат органлари ва ташкилотлари “қизил” тоифага киритилди.

    'Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:48

    Тошкент метросида поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатлангани аниқланди

    Ҳодиса юзасидан “Тошкент метрополитени” расмий изоҳ бериб, машинистга нисбатан интизомий чора кўрилишини маълум қилди.