АсосийДунё

Россиянинг Ростов шаҳридаги хонадонда "портламаган снаряд" топилди

Ҳодиса ортидан ҳудудда 320 киши эвакуация қилинган.

'Россиянинг Ростов шаҳридаги хонадонда "портламаган снаряд" топилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 2 сентябрига ўтар кечаси Ростов шаҳри дронлар ҳужумига учради. Шундан сўнг бир уйда хавфли топилма аниқланиб, одамлар мактаб биносига вақтинча кўчирилди.

Ростов вилояти вақтинчалик губернатори Юрий Слюсарнинг маълумотига кўра, "портламаган снаряд" шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирининг хонадонида топилган.

Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 320 нафар фуқаро эвакуация қилинган, улар вақтинча мактаб биносига жойлаштирилган.

Снаряднинг тури ва келиб чиқиш сабаблари ҳозирча очиқланмади.

Шунингдек, 2 сентябрга ўтар кечаси Ростов шаҳри дронлар ҳужумига учрагани, шаҳар ғарбий чеккаси ва Красний Крıм қишлоғи яқинида ёнғин келиб чиққани, у тез орада бартараф этилгани билдирилди.

Ҳужум натижасида шаҳардаги бир нечта бино зарар кўрган, уч нафар катта ёшли ва бир бола шифокорларга мурожаат қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, ҳужум вақтида 13 та учувчисиз учиш аппарати (УУА) уриб туширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Банкирлар одам ўғирлаб, улар номига кредит расмийлаштирябдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:25

    Банкирлар одам ўғирлаб, улар номига кредит расмийлаштирябдими?

    Уюшган жиноий гуруҳ аъзолари 25 кишидан иборат бўлган.

    'Жанубий Корея мамлакатдаги ёлғиз кексаларга ChatGPT ўрнатилган қўғирчоқлар тарқатмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:28

    Жанубий Корея мамлакатдаги ёлғиз кексаларга ChatGPT ўрнатилган қўғирчоқлар тарқатмоқда

    Қўғирчоқлар суҳбатдоши билан эркин мулоқот қилади, дори ичиш ва овқатланиш кабиларни эслатиб туради.

    'Энди Россияда меҳнат муҳожирларини рўйхатга олишнинг янги тартиби кучга кирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:03

    Энди Россияда меҳнат муҳожирларини рўйхатга олишнинг янги тартиби кучга кирди

    Тажриба лойиҳаси Ўзбекистон ва яна 8 та давлат фуқароларига мажбурий ҳисобланади.

    'Энди Россияликлар Хитойга визасиз ташриф буюради'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:49

    Энди Россияликлар Хитойга визасиз ташриф буюради

    Ушбу тартиб сайёҳлик, ишбилармонлик, қариндошларни кўриш ва айирбошлаш дастурлари доирасида борувчиларга тааллуқли.

    'Афғонистонда зилзила қурбонлари сони яна 300 нафарга ортди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:02

    Афғонистонда зилзила қурбонлари сони яна 300 нафарга ортди

    БМТ ва дунёнинг бир қатор етакчи давлатлари мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга ваъда бермоқда.

    'Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:45

    Президент Администрациясида янги тайинловлар бўлди

    Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш маркази директори бўлди. Ҳусан Салихов ва Жаҳонгир Абдураҳмонов эса унинг ўринбосарлари этиб тайинланди.